Навбатдан ташқари касбий сертификатлаш синовлари жорий йилнинг 19-21 август кунлари ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан айрим педагог кадрлар касбий сертификатлаш синовларига жалб этиб келинмоқда.
Синов жараёнлари қуйидаги манзилларда ўтказилади:
Маълумот учун: ушбу синовларда педагогнинг мутахассислик фани бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та, педагогик маҳоратини баҳолаш учун 10 та, жами 50 та тест берилади. Ҳар бир жавоб 2 балдан, жами 100 балл билан баҳоланади.
56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади ва унинг шахсий кабинетига электрон шаклдаги сертификат юборилади.
