Эндиликда 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган абитуриентга 6-имконият берилади

Эндиликда 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган абитуриентга 6-имконият берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олийгоҳлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Президентимиз яна бир ташаббусни илгари сурди.

 

«Биз абитуриентларга 5 та олийгоҳни танлаш имконини бердик. Бу – олий таълимда катта сакраш, десак адолатдан бўлади. Буни янада кенгайтирамиз»,
– деди давлатимиз раҳбари.

 

Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади.

 

Бу давлат ва хусусий олийгоҳлар ўртасида рақобатнинг ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.