Маями университетида бакалавриатни тўлиқ молиялаштирилган ҳолда ўқиш имконини берувчи дастур

Маями университетида бакалавриатни тўлиқ молиялаштирилган ҳолда ўқиш имконини берувчи дастур

The Stamps Scholarship дастури АҚШнинг Маями штатида жойлашган Маями университети томонидан эълон қилинган бўлиб, бакалавр босқичида ўқиш учун мўлжалланган. Дастурда мактаб, лицей ёки коллежни шу йили битирадиган ўқувчилар иштирок этишлари мумкин. Грант учун қобилиятли, юқори илмий салоҳиятга эга ва академик кўрсаткичлари юқори бўлган номзодлар саралаб олинади.

 

 

Грант совриндорларига университет ўқиш харажатлари ва контракт пули тўлаб берилади. Бундан ташқари бошқа харажатлар учун 12,000 АҚШ доллари миқдордаги пул ҳам ажратилади. Тураржой ва овқатланиш ҳам бепул.

 

 

2026 йил баҳоридан бошланадиган оъқув йили учун ҳужжатлар қабули 2025 йил 1 ноябргача давом этади.

 

 

Мақбуллик шартлари

 

Дастур номзодлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

 

— Номзод 2025 йилнинг 1 ноябрига қадар Маями Университетига ҳужжат топширган бўлиши керак;

 

— Ушбу грант мактаб, коллеж ёки лицейда ўқиётган вақтда ҳужжат топширганларга берилади;

 

— Номзод инглиз тилини яхши билиши керак. IELTS 6,5 ёки шу даражадаги бошқа халқаро сертификат топшириш талаб қилинади;

 

— Стипендияни кейинги ўқув йилларида ҳам олиш учун номзоднинг GPA кўрсаткичи 3.0/4.0 баллдан кам бўлмаслиги керак;

 

— Грантни қўлга киритган номзод бир семестрда камида 12 кредит соати ва бир ўқув йилида камида 24 кредит соати ўқиши лозим;

 

— Номзод университетда ҳужжат топширган бакалавр йўналишига қабул қилиниши ва талабларга жавоб бериши зарур;

 

— Номзоднинг бошқа грант дастури, стипендия ёки моддий ёрдам олиши грант учун муқобиллигини қайта кўриб чиқишга олиб келиши мумкин.

 

 

Дастур шартлари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.

 

 

Фойдали томонлари

 

The Stamps Scholarship ни қўлга киритганларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

 

— Контракт пули ва барча харажатлар қопланади;

 

— Талабалар бепул тураржой билан таъминланади;

 

— Дастур ғолиблари учун текин овқатланиш имкони яратиб берилади;

 

— Бепул тиббий суғурта қилинади;

 

— Дарсликлар ва ноутбук олиш учун пул ажратилади;

 

— Тадқиқот ўтказиш, чет элда бўлувчи ҳақ тўланмайдиган алмашинув ва амалиёт дастурларида қатнашиш учун $12,000 миқдордаги маблағ ажратилади;

 

— Юқоридаги имтиёзларга қўшимча равишда, Stamps Scholars совриндорлари кампус ҳамда миллий ҳамжамият аъзосига айланиш, академик ва илмий тадқиқот лойиҳалари, маданий ва етакчилик дастурларининг қўллаб-қувватланиши, чет элда таҳсил олиш, анжуманлар ва бошқа ҳудудий конференциялар, шунингдек онлайн тадбирларда иштирок этиш ва фикр алмашиш имкониятларини қўлга киритишади.

 

 

Ҳужжат топшириш

 

Дастурга ҳужжат топшириш жараёни қуйидагича:

 

— Номзод аввало 2025 йилнинг 1 ноябрьига қадар Маями университетининг йўналишларидан бирига ҳужжат топшириши керак;

 

— Грант учун алоҳида ариза топшириш талаб этилмайди. Университетга ҳужжат топширган номзодлар автоматик равишда дастур иштирокчисига айланишади;

 

— Университетга ҳужжат топширгунга қадар барча талабларни бажариш сўралади;

 

— Номзодлар биринчи навбатда Common Applicaiton тизими орқали ариза топширишлари керак бўлади. Ариза топшириш учун 70 АҚШ доллари миқдорида бит марталик тўлов қилинади. Ҳужжат топшириш жараёнида барча жойга бир хил э-маил манзилини ёзишни унутмаслик керак.

 

 

Грантга ариза топшириш учун қуйидагилар талаб қилинади:

 

— Онлайн ариза топшириш;

 

— Мактаб аттестати ёки коллеж, лицей дипломи. (Ҳали ўқишни битирмаганлар ҳозиргача олган баҳоларини жўнатишади). Ўрта таълимни АҚШда тамомламаганлар баҳоларини ушбу ҳаволада айтилган тарзда топширишлари керак бўлади;

 

— Агар мавжуд бўлса SAT ёки ACT тести натижалари;

 

— Онлайн ариза топшириш жараёнида мактаб ҳисоботи сўралади. Бу қисмни ўқув жойидаги масъул ходим ёки ўқитувчи тўлдиради;

 

— Тавсиянома;

 

— 250 сўздан иборат иншо;

 

— Агар ҳозирги ўқиётган йилда ўқиш жойидан 3 ой ёки ундан ортиқ таътил олинган бўлса, таътилнинг сабаби ва мақсадини ёритиб берувчи хат ёзиш сўралади. Агарда ушбу хатни онлайн ариза топшириш тизимига юклашнинг иложи бўлмаса mydocuments@miami.edu. манзилга жўнатиш сўралади;

 

— Молиявий сертификат шакли (онлайн ариза жараёнида топиш мумкин);

 

— Агарда қўшимча академик ва шахсий ютуқлар мавжуд бўлса, conductupdate@miami.edu манзилига ҳужжат топширган вақтдаёқ жўнатиш керак;

 

Барча жўнатилган ҳужжатлар инглиз тилида бўлиши керак.

 

Дастурга ушбу ҳавола орқали онлайн ариза топшириш мумкин.

 

Дастурга ариза топшириш жараёни ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

 

 

Қўшимча маълумотлар

 

Танловнинг финал босқичига ўтганлар иншо ёзишлари керак бўлади. Номзодлар ариза, ҳужжатлар ва иншо ёзилишига қараб саралаб олинади.

 

Финал босқичида грант маъмурияти томонидан суҳбат ўтказилади ва натижалар 2026 йил март ойи бошларида эълон қилинади.

 

Тел: 305-284-6000

 

E-mail: admission@miami.edu