Ўқишни тўғри йўлга қўйишнинг 7 та самарали усули

Ўқишни тўғри йўлга қўйишнинг 7 та самарали усули

Мактаб бошланишида ўқитувчилар кўпинча тартиб-қоидалар, муносабатлар ва дарс мазмунига эътибор беради. Аммо ўқишни қандай тўғри йўлга қўйиш кераклиги кўпинча эътибордан четда қолади. Ўқишни тўғри йўлга қўймаслик энг қизиқарли дарслар ҳам ёдда қолмаслигига олиб келиши мумкин.

 

 

Психологлар айтишича, бугунги кунда ўқувчиларнинг кўпчилиги ўзлари YouTubeʼдан ёки дўстидан маслаҳат олиш орқали қандай қилиб самарали ўқиш кераклигини билиб олганини айтади.

 

 

Шунингдек, олим Alison Stoun ўқувчиларга «тарқалган такрорлаш» ва «эсга олиш» усулларини аниқ номлаб, уларни уйда ҳам қўллашга ундайди.

 

 

Қуйида мутахассисларнинг тадқиқотлар асосида тузилган 7 та самарали ўқиш усуллари келтирилган:

 

 

1. Диққатни чалғитадиган нарсаларни йўқ қилиш

 

Ўқувчилар кўпинча телефон ва бошқа қурилмаларнинг ўқишга таъсири йўқ деб ҳисоблайди, лекин тадқиқотлар аксини кўрсатади. Ҳатто 3 сониялик чалғиш хато қилишга олиб келади. Шу сабабли, ўқувчилар уйда ўқиш учун телефон, телевизор ва ўйинлардан ҳоли жой танлашлари керак.

 

 

2. Ўқитувчи каби ўйлаш

 

2024 йилги тадқиқотга кўра, ўқувчиларга мавзуни синфдошларига тушунтириш топширилганда, улар тестда 50% яхшироқ натижа кўрсатган. Бу усул билимдаги бўшлиқларни аниқлашга ёрдам беради. Ўқитувчилар синфда дўстларга ўргатиш машқлари ўтказиб, уйда ҳам такрорлашни тавсия қилиши мумкин.

 

 

3. Сўнгги дақиқага қолдирмаслик

 

Кўпчилик ўқувчилар имтиҳон олдидан кечаси ўқишни бошлайди, бу самарали эмасдир. «Тарқалган такрорлаш» усули – ўқишни бир неча кунга ёки ҳафталарга бўлиб, бажариш яхшироқ фойда беради. Режалар тузиб, ўқиш учун вақт белгилаш муҳим ҳисобланади.

 

 

4. Танаффус қилишни унутманг

 

Қисқа танаффуслар диққатни ва маълумотни қайта ишлашни яхшилайди. Масалан, Помодоро техникаси бўйича 25 дақиқа ўқиб, кейин 5-10 дақиқа танаффус қилиш мумкин.

 

 

5. Эслатмалар ёзиш

 

Кўпчилик ўқувчилар ўқитувчининг сўзларини фақат кўчиради, лекин уларни тушунмайди. Ўқувчиларга фақат сўзларни ёзмасдан, ўз фикрларини ҳам ёзишни ўргатиш керак. Эслатмаларни қайта кўриб чиқиб, тўлдириш фойдали.

 

 

6. Хотирани машқ қилиш

 

Фақат ўқиш эмас, эсда қолган ёки қолмагани текшириш лозим. Масалан, ўқишни тугатгач, ўрганганларини эслаб, тест ёки саволларга жавоб бериш фойдали.

 

 

7. Қийинчиликни қабул қилиш

 

Ўқувчилар кўпинча осон усулларга мурожаат қилади, лекин самарали ўқиш кўпроқ миянинг кучли ишлашини талаб қилади. Ўз-ўзини синаш, дўстларга ўргатиш ва эслатмаларни қайта такрорлаш қийин бўлиши мумкин, аммо бу усуллар билимни чуқурроқ сингдиради.