Маъмун университети ёзги мактаби – 2025: илм, маданият ва халқаро дўстлик сари бир ҳафталик саёҳат

Маъмун университети ёзги мактаби – 2025: илм, маданият ва халқаро дўстлик сари бир ҳафталик саёҳат

Маъмун Университети томонидан ташкил этилган «Ёзги мактаб – 2025» дастури сизни интерфаол машғулотлар, турли мамлакатлардан келган талабалар билан мулоқот, илмий ва маданий салоҳиятингизни кенгайтириш имконияти билан кутиб олади.

 

 

Кимлар учун: Бакалавр талабаси , Магистр талабаси

 

Дастур тили: Инглиз тили, Ўзбек тилиЁш чегараси: Чегараланмаган

 

Охирги муддат: 2025 йил 31 июль 23:59

 

Факультетлар бўйича дастур саналари:

 

Психология, тиббиёт ва спорт факультети: 2025 йил 11–17 август

Филология факультети: 2025 йил 20–27 август

Иқтисодиёт факультети: 2025 йил 20–27 август

Ижтимоий-гуманитар ва аниқ фанлар факультети: 2025 йил 20–27 август

 

Дастур доирасида қуйидагилар режалаштирилган:

 

Тажрибали устозлар иштирокидаги интерфаол машғулотлар


Баҳс-мунозаралар, амалий дарслар ва тренинглар


Халқаро дўстлик, маданий алмашинув ва нетwоркинг


Тарихий Хива шаҳрида унутилмас ёзги тажриба


Дастур якунида иштирокчиларга сертификат тақдим этилади.

 

Кимлар қатнаша олади?

 

Дастурда фақат бакалавр босқичида таҳсил олаётган талабалар иштирок этиши мумкин.

 

Иштирок шакллари:

 

Дастурда тўлиқ грант асосида ёки ўз ҳисобидан қатнашиш мумкин.

 

Тўлиқ грант қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

– 4 модулдан иборат таълим дастури

 

– расмий таклифнома

 

– нонушта

 

– 6 кечалик турар жой

 

– маҳаллий транспорт

 

– экскурсиялар ва дала машғулотлари

 

– иштирок сертификати ва битирувчилар нишони

 

– юқори сифатли фотосуратлар ва видеоёзувлар

 

– Маъмун Университетида амалиёт ўташ имконияти.

 

Ўз ҳисобидан иштирок этиш тўлови:

 

Маҳаллий талабалар учун: 1 999 000 сўм

 

Хорижий талабалар учун: $399

 

Жойлашув:

 

Ёзги мактаб машғулотлари Хива шаҳри, Маъмун Университети ҳудудида ўтказилади.

 

Рўйхатдан ўтиш:

 

Дастурга рўйхатдан ўтиш учун ушбу ҳавола орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Қўшимча маълумот учун мурожаат:

 

Иқтисодиёт факультети: +998 93 285 62 62

Психология факультети: +998 93 922 85 16

Филология факультети: +998 99 302 70 32

Тарих (ижтимоий-гуманитар йўналишлар): +998 93 922 54 32