АҚШдаги ўнлаб университетлар янги хорижий талабалар томонидан тўланадиган контракт пулларининг камайиши натижасида тахминан 1 миллиард доллар даромад йўқотиши мумкин. Бунга президент Доналд Трамп маъмуриятининг ҳаракатлари сабаб бўлаётгани ҳақида Financial Times хабар берган.
Унга кўра, абитуриентларни текшириш тартибининг кескин кучайтирилиши, визаларни расмийлаштиришдаги кечикишлар, шунингдек, муҳожирларнинг чегараларда ушлаб қолиниши хорижий талабалар ва университет маъмуриятида жиддий хавотир уйғотаётганлиги таъкидланган.
Тадқиқотларга кўра, талабалар сони 1000 нафардан кам бўлган ва уларнинг 15 фоизидан ортиғи хорижлик бўлган 162 та олий таълим муассасаси хавф остида.
Shorelight Analytics консалтинг компаниясининг ҳисоб-китобига кўра, бу ҳолат тахминан 900 миллион долларлик тўғридан-тўғри даромад камайишига олиб келиши мумкин. АҚШда ўқиётган хорижлик талабалар сонининг 10 фоизга қисқариши эса жами молиявий йўқотишларни 3 миллиард долларгача етказиши мумкин.
