ОТМда талабалар ўртасида грантларни тақсимлаш бўйича аризалар 20 июлга қадар қабул қилинади

ОТМда талабалар ўртасида грантларни тақсимлаш бўйича аризалар 20 июлга қадар қабул қилинади

Ҳукуматнинг жорий йилги 10 март кунидаги 149-сонли қарорига мувофиқ, олий таълим ташкилотларида таълим грантига талабгорларнинг ижтимоий фаоллигини аниқлаш бўйича баҳолаш мезонлари келтирилган.

 

 

Ҳозирда олий таълим муассасаларида талабалар ўртасида грант ўринларини қайта тақсимлаш бўйича онлайн аризалар қабул қилинмоқда. Бу жараён орқали контрактда ўқиётган талабалар грантга ўтиши, грантда ўқиётганлар эса контрактга тушиши мумкин. Аризалар 20 июлга қадар қабул қилинади.

 

 

Баҳолаш мезонлари умумий 100 баллни ташкил этиб, икки асосий йўналишга бўлинади:

 

 

академик ўзлаштириш — 80 балл;

 

ижтимоий фаоллик — 20 балл.

 

 

Сўнгги пайтларда фойдаланувчилар орасида «ўзлаштириш кам балл билан баҳоланмоқда» деган нотўғри тушунчалар тарқалмоқда. Чунки онлайн ариза топшириш саҳифасида, масалан, талабанинг ўзлаштиришига 10 балл, китобхонлик маданиятига эса 20 балл ажратилгани кўрсатилган.

 

 

Аслида эса, ижтимоий фаоллик дастлаб 100 баллик шкалада баҳоланиб, кейин натижа 5 га бўлинади. Масалан, талабанинг ижтимоий фаоллиги 100 балл бўлса, умумий ҳисобда унга фақат 20 балл қўшилади (100/5 = 20).

 

 

Ижтимоий фаоллик 11 та йўналишни ўз ичига олади ва уларнинг бир қисми талабанинг ўзлаштиришига ҳам тааллуқли.

 

 

Шу боис, грант тақсимлашда асосий эътибор талабанинг ўзлаштиришига қаратилади. Ҳисоб-китобларга кўра, умумий балларнинг 82 фоизи айнан академик ўзлаштириш учун ажратилади. Қолган 18 фоиз балл эса ижтимоий фаоллик йўналишларига тааллуқлидир.

 

ОТМда талабалар ўртасида грантларни тақсимлаш бўйича аризалар 20 июлга қадар қабул қилинади

 

Қуйида ижтимоий фаоллик бўйича баллар тақсимоти келтирилган:

 

 

Талабанинг академик ўзлаштириши — 82 балл

 

Китобхонлик маданияти — 4 балл

 

«5 муҳим ташаббус» доирасидаги тўгараклардаги фаоллик — 4 балл

 

Турли кўрик-танлов, олимпиада ва спорт мусобақаларидаги натижалари — 2 балл

 

«Маърифат дарслари»даги фаол иштироки — 2 балл

 

Ички тартиб қоидалари ва одоб-ахлоқ кодексига риоя қилиши — 1 балл

 

Дарсларга тўлиқ ва ўз вақтида келиши — 1 балл

 

Волонтёрлик ва жамоат ишларидаги фаоллиги — 1 балл

 

Театр, музей, хиёбон, кино ва тарихий қадамжоларга ташрифлар — 1 балл

 

Спорт билан шуғулланиш ва соғлом турмуш тарзи — 1 балл

 

Маънавий-маърифий йўналишдаги бошқа фаолиятлар — 1 балл