Британия ҳамкорлигида ижтимоий таълим дастури Ўзбекистонда жорий этилиши режалаштирилмоқда

Британия ҳамкорлигида ижтимоий таълим дастури Ўзбекистонда жорий этилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Британия ҳамкорлигида ўзбекистонлик болаларда танқидий фикрлаш, ҳиссий саводхонлик, ўз-ўзини бошқариш ва муаммоларни оқилона ҳал этишга қаратилган ижтимоий таълим дастурларини ташкил этиш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

 

Унга кўра, «Think equal» билан Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида ҳамкорликда Ўзбекистонда болалар учун эмпатия ва ҳиссий саводхонлик, ўз-ўзини бошқариш, танқидий фикрлаш ва муаммоларни оқилона ҳал этиш, келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилиш ва бошқа муҳим қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий таълим дастурларини ташкил этиш режалаштирилаётганлиги таъкидланган.

Қайд этилишича, ўқув дастурлар 30 ҳафталик бўлиб, ҳар ҳафтада 3 марта 30 дақиқалик дарсларни ўз ичига олади. Дарслар махсус иллюстрацияланган китоблар, қўлланмалар ва ўйинлар орқали ўтказилади.

Маълумот учун, «Think equal» ташкилоти 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий-эмоционал таълим дастурларини амалга оширади. Дастурлар айни вақтда Ҳиндистон, Кения, Канада, Австралия Жанубий Африка, Мексика, Сингапур, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларнинг мактабгача таълим муассасаларида ҳамда мактабларида ҳамкорлик асосида йўлга қўйилган.