Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида 2025/2026-ўқув йилида янги ташкил этилаётган мактаблар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг Матбуот котиби Жўрабек Жангиров маълум қилди.
Унга кўра, Ихтисослаштирилган мактаблар қуйидаги ҳудудларда аниқ ва табиий фанлар йўналишида ташкил этилмоқда:
Андижон вилоятида – Булоқбоши, Жалақудуқ, Пахтаобод туманлари;
Фарғона вилоятида – Фарғона, Қувасой шаҳарлари;
Қашқадарё вилоятида – Ғузор тумани;
Самарқанд вилоятида – Булунғур тумани;
Тошкент вилоятида – Юқори Чирчиқ тумани;
Хоразм вилоятида – Гурлан, Урганч, Боғот туманлари.
Ҳужжатлар қабули 20 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
Батафсил: https://portal.piima.uz/page/newschools
Аниқ ва табиий фанлар йўналишида ҳудудларда ташкил этилган Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Андижон вилояти бўйича |
||
|---|---|---|
| Мактаб номи | Аниқ фанлар | Табиий фанлар |
| Булоқбоши туман ихтисослаштирилган мактаби | 5-, 6-, 7-,8-, 9- синфларига | 7-,8-, 9- синфларига |
| Жалақудуқ туман ихтисослаштирилган мактаби | 5-, 6-, 7-,8-, 9- синфларига | – |
| Пахтаобод туман ихтисослаштирилган мактаби | 5-, 6-, 7-,8-, 9- синфларига | – |
Фарғона вилояти бўйича |
||
| Мактаб номи | Аниқ фанлар | Табиий фанлар |
| Фарғона шаҳар 2-сон ихтисослаштирилган мактаби | – | 7-,8-, 9- синфларига |
| Қувасой шаҳар 2-сон ихтисослаштирилган мактаби | 5-, 6-, 7-,8-, 9- синфларига | – |
Қашқадарё вилояти бўйича |
||
| Мактаб номи | Аниқ фанлар | Табиий фанлар |
| Ғузор туман ихтисослаштирилган мактаби | 5-, 6-, 7-,8-, 9- синфларига | – |
Самарқанд вилояти бўйича |
||
| Мактаб номи | Аниқ фанлар | Табиий фанлар |
| Булунғур туман ихтисослаштирилган мактаби | 5-, 6-, 7-,8-, 9- синфларига | – |
Тошкент вилояти бўйича |
||
| Мактаб номи | Аниқ фанлар | Табиий фанлар |
| Юқори Чирчиқ туман ихтисослаштирилган мактаби | 5-, 6-, 7-,8-, 9- синфларига | – |
Хоразм вилояти бўйича |
||
| Мактаб номи | Аниқ фанлар | Табиий фанлар |
| Гурлан туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати | 5-, 6-, 7-,8-, 9- синфларига | 7-,8-, 9- синфларига |
| Урганч туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати | 5-, 6-, 7-,8-, 9- синфларига | 7-,8-, 9- синфларига |
| Боғот туман 2-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати | 5-, 6-, 7-,8-, 9- синфларига | 7-,8-, 9- синфларига |
