Қашқадарё вилояти Қарши тумани 3-мактаб 11-синф ўқувчиси Исматов Исломбек математика, она тили ва адабиёт ва инглиз тилларидан миллий сертификатни қўлга киритди.
Ўқувчи қуйидагича натижани қайд этган:
Инглиз тили — Б2
Она тили ва адабиёт — Б+
Математика — Б
Аввалроқ, Самарқандлик ўқувчи кимё ва биология фанларидан миллий сертификатда А даражани, она тили ва адабиёти фанидан эса Б даражани, Фарғоналик ўқувчи эса қиз кимё ва биология фанларидан А+ даражани қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

