Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Олмазор туман ихтисослаштирилган мактабининг 8-синф ўқувчиси Умаржон Аъламов IELTS имтиҳонидан 8 балл олди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу натижа инглиз тилини юқори даражада эгаллаганликни билдирувчи энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
