«Йил ўқитувчиси» танлови қачон ва қандай шартлар асосида ўтказилиши ҳақида батафсил

«Йил ўқитувчиси» танлови қачон ва қандай шартлар асосида ўтказилиши ҳақида батафсил

 

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, «Йил ўқитувчиси» танловида олий ёки 1-малака тоифасига ҳамда камида 5 йиллик пед стажга эга, асосий штатда фаолият юритаётган фан ёки бошланғич синф ўқитувчиси иштирок этиши мумкин.

 

 

Номзодлар ўзлари дарс берадиган битта фандан, бошланғич синф ўқитувчилари эса бошланғич таълим йўналишида танловда иштирок этади.

 

 

Танловда иштирок этиш учун номзодлар танловнинг саралаш босқичи бошланадиган йилнинг август сентябрь ойларида pedagog.uzedu.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтади.

 

 

Танлов уч босқичда ўтказилади:

 

 

1-босқичда — номзодларнинг мутахассислик фани, педагогик маҳорати ва касб стандарти бўйича назарий билимлари баҳоланади. Малака тоифа синовлари билан интеграция қилинган ҳолда (онлайн тарзда) ўтказилади.

 

 

Ҳар бир туман (шаҳар)дан биринчи босқичда баллар кетма- кетлигига қатъи риоя этган ҳолда энг юқори балл тўплаган 3 нафардан номзод танловнинг иккинчи босқичига ўтказилади.

 

 

2-босқичда — номзодларнинг педагогик маҳорати баҳолаш мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати ҳамда педагоглар томонидан баҳоланади. Бунда номзод ўтган дарснинг видеоёзуви баҳолаш учун махсус платформага жойлаштирилади. 2-босқич якунидан ҳар бир туман (шаҳар)дан энг юқори балл тўплаган 2 нафардан номзод танловнинг учинчи босқичига ўтказилади.

 

 

3-босқичда — номзодларнинг маънавий-маърифий фаолияти ҳамда китобхонлиги тақдимот асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Бунда номзодларнинг ушбу босқичда олган баллари, аввалги босқичларда олган балларига қўшилади ҳамда туман миқёсида энг юқори балл тўплаган номзод ғолиб деб топилади.

 

 

Ўқитувчиларнинг барча босқичларда тўплаган баллари махсус платформа орқали эълон қилиб борилади.

 

Низом билан танишиш