Жорий йилдан Американинг «Печак лигаси» университетларига ўқувчиларни тайёрлаш дастури йўлга қўйилади

Жорий йилдан Американинг «Печак лигаси» университетларига ўқувчиларни тайёрлаш дастури йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Тақдимотда, Президент яна бир ташаббусига мувофиқ, ёшларни Американинг «Печак лигаси» (The Ivy League) университетларига тайёрлаш йўлга қўйилиши ҳақида ҳам сўз борди. Ушбу лойиҳа учун 6 босқичли Миллий дастур қабул қилинади. Бу йил дастлаб 3 минг нафар ўқувчи саралаб олинади. Уларга Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи бириктирилади.

Ўқувчилар Ренессанс оромгоҳида йил давомида 3 ҳафталик интенсив ўқув курсларда ўқитилади. Яхши натижа кўрсатган 40 нафари «Печак лигаси» университетларига тажриба алмашиш учун юборилади.