UBS университети талабалари ўқишни Корея олийгоҳларида давом эттириши мумкин

UBS университети талабалари ўқишни Корея олийгоҳларида давом эттириши мумкин

 

Жорий йилнинг 24 январь куни «University of Business and Science» вакиллари ва Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси мутасаддилари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

 

 

Унда Наманган ва Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган UBS олийгоҳининг халқаро муносабатлари, академик ҳамкорликлар ва таълим соҳасидаги бир қатор янги имкониятлар ҳақида фикр алмашилди:

 

 

— Кореянинг етакчи университетлари билан 2+2, 3+1 қўшма таълим дастурлари;

 

— талабалар алмашинуви;

 

— талабаларни қисқа муддатли амалиётларга йўналтириш;

 

— ўқишни ҳамкор университетларда давом эттириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

 

 

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси вакиллари билан муҳокамаларда муҳим таклифлар ҳам илгари сурилди. Жумладан,

 

— «Kyungdong University» билан тиббиёт йўналиши бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш;

 

— «Korea Elevator University» билан лифт муҳандисларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш;

 

— саноат корхоналари билан талабалар учун қисқа муддатли амалиётларни ташкил этиш каби ташаббуслар илгари сурилди ва келгуси режаларга киритилди.