2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификати бўлган МТТ директорларига ҳар ой 30 фоиз қўшимча устама тўланади

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификати бўлган МТТ директорларига ҳар ой 30 фоиз қўшимча устама тўланади

Хабарингиз бор, А.Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида 2024 йил февраль ойидан бошлаб мактаб директорлари ва директорликка номзодлар учун менежерлик ўқув курслари ташкил этилган эди.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2024 йилдаги 531-сонли қарорига мувофиқ, давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига юқори малакали, замонавий бошқарув кўникмаларига эга бўлган кадрларни тайинлаш тизимини жорий этилади.

 

 

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.

 

 

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

 

 

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.