Таълимни ривожлантириш бўйича Жанубий Корея билан ҳамкорлик лойиҳалари кенгайтирилмоқда

Таълимни ривожлантириш бўйича Жанубий Корея билан ҳамкорлик лойиҳалари кенгайтирилмоқда

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази вакиллари таълим соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаларини кенгайтириш мақсадида амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлиб қайтди.

 

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси кўмагида амаллга оширилган ташриф давомида Корея таълимни ривожлантириш институти (KEDI), Корея ўқув дастурлари ва баҳолаш институти (KICE), Узоқ шарқ университети ва Корея миллий транспорт университети раҳбарияти билан қатор йўналишларда музокаралар ўтказилди.

 

Хусусан, Корея таълимни ривожлантириш институти раҳбарияти билан таълимнинг долзарб масалалари бўйича ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш, таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг замонавий тизимларини татбиқ этишда тажриба алмашишга доир масалалар муҳокама қилинди.

 

Таълимни ривожлантириш бўйича Жанубий Корея билан ҳамкорлик лойиҳалари кенгайтирилмоқда

 

Бу борада, таълимнинг долзарб масалалари бўйича ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш, таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг замонавий тизимларини татбиқ этишда тажриба алмашиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

 

Корея ўқув дастурлари ва баҳолаш институти раҳбарияти билан ўқув дастурлари самарадорлигини ҳамда халқаро тадқиқотларнинг натижаларини таҳлил қилиш, грант лойиҳаларни амалга ошириш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

 

Таълимни ривожлантириш бўйича Жанубий Корея билан ҳамкорлик лойиҳалари кенгайтирилмоқда

 

Хусусан, музокаралар давомида таълим натижадорлиги ҳамда ўқувчи ва талабаларнинг билимини синашга қаратилган миллий имтиҳон ўтказиш бўйича KICE тажрибасини Ўзбекистонда йўлга қўйишда доир масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Узоқ Шарқ университети билан таълим статистикаси бўйича соҳа мутахассисларининг малакасини оширишга доир ҳамкорлик имкониятлари ўрганилди. Бунда KOCIA нинг 300 минг АҚШ доллар миқдоридаги грант лойиҳасида иштирок этиш бўйича келишувга эришилди.

 

Таълимни ривожлантириш бўйича Жанубий Корея билан ҳамкорлик лойиҳалари кенгайтирилмоқда

 

Корея миллий транспорт университети раҳбарияти билан ўтказилган музокаралар давомида асосий эътибор Ўзбекистонда сунъий интеллект ва робототехникага қизиқувчи ўқувчиларни ўқитишга доир лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик имкониятларига қаратилди.

 

Таълимни ривожлантириш бўйича Жанубий Корея билан ҳамкорлик лойиҳалари кенгайтирилмоқда

 

Бундан ташқари, таълим натижадорлиги ҳамда ўқувчи ва талабаларнинг билимини синашга қаратилган миллий имтиҳон ўтказиш бўйича KCIE тажрибасини Ўзбекистонда йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди.