Мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги янада оширилади

Мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги янада оширилади

Президентининг тегишли (30.09.2024 йилдаги ПФ-152-сон) фармонига кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади.

 

Бундан ташқари, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда мактабгача таълим йўналишининг сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ҳар йили камида 200 та мақсадли қабул квоталари ажратилади.

 

Шунингдек, ушбу мақсадли қабул квоталари бўйича ажратиладиган ўринларга мактабгача таълим йўналишида камида беш йил иш стажига эга бўлган педагог кадрлар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.