Мактабгача таълим ташкилотлари қамрови 76 фоизга етди

Мактабгача таълим ташкилотлари қамрови 76 фоизга етди

 

Бугун, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

 

Унда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2024 йилдаги ижроси муҳокамаси билан давом этган.

 

 

Адлия вазири Акбар Тошқуловнинг қайд этишича, ҳисобот даврида 96 та янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилиб, жами боғчалар сони 6 915 тани ташкил қилмоқда. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони эса 31 140 тага етказилиб, қамров 76 фоизга етган.