Болаларни китобга қизиқтириш усуллари борми?

Болаларни китоб ўқишга меҳр қўйишининг зўр нейрофизиологик усули бор!

 

Педагоглар бу усулларни бихевиоризм (хулқ, характер билан боғлиқ) ва конструктивизм деб атайдилар.

 

Сиз оилангиздаги муҳит, болажонингизнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги икки йўлдан бирини танлаб қўллашингиз мумкин. Самараси қишки таътилнинг ўзида намоён бўлади.

 

Биринчи йўл эркароқ, телефон ва ўйинчоқларга ўрганиб қолган болажонлар учун мос.

 

Болага ҳар бир ўқилган китоб саҳифаси учун мақтов, бир ҳикоя учун совға, китоб учун мукофот беринг. Булар ширинлик, пул, бирон жойга бирга бориш, музқаймоқ, концертга чипта, видеоўйин ўйнаш ва болани хурсанд қиладиган бошқа кўплаб нарсалар бўлиши мумкин. Муҳими рағбат ўқилган матн ўлчамига яраша бўлсин. Яъни бир бет ўқилган матн учун қимматбаҳо совға бериш мантиқсиз бўлади – ўз самарасини бермайди, совғанинг катта-кичиклиги ўқилган ҳажмга қараб белгиланиши лозим.

 

Иккинчи йўл – саволлар берадиган, ҳар нарсага қизиқадиган, яхши маънода маҳмадонароқ болажонлар учун мос.

 

Китобдаги воқеаларни болангизнинг кундалик ҳаёти билан боғланг. Масалан, китобдаги қаҳрамонлар ҳақида гапириб, «Агар шу воқеа биз билан юз берганида нима қилган бўлар эди?», «Ҳикоянинг давоми қандай бўлиши мумкин?», «Қаҳрамонга қандай ёрдам берсак бўлар эди?», «Сен бу қаҳрамонни қандай чизган бўлар эдинг?» каби саволларни бериб муҳокама қилинг.

 

Боланинг фикрини эътибор билан эшитинг, ўз фикрингизни ҳам айтинг. Бу усул болалар учун китоб ўқиш қизиқ суҳбатга олиб келишини англашига, фантазия қилишига ёрдам беради.

 

Ушбу икки усул қўлланилганда фарзандингиз китоб – бу қийин матнларни равон ўқиш учунгина керак эмаслигини англаб етади.

 

Бола китобдан қайси йўл билан бўлмасин завқ олсин, шунда китоб ўқиш одат тусига кира бошлайди.

 

Бу тажрибани қишки таътилда бошланг. Муҳими боланинг ёшига мос китоб топинг.

 

 

Муаллиф: Динара Мўминова, болалар ёзувчиси

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры