2024-2025 ўқув йилида 1,1 миллиондан ортиқ бола мактабга бормаяпти: Ҳиндистон таълим вазирлиги

 

Ҳиндистонда 2024-2025-ўқув йилида мактабга бормаётган болалар сони 1,1 миллион нафардан ошди. Бу ҳақда Hindustan Times маълум қилди.

 

 

Унга кўра, Ҳиндистон бўйлаб 2024-2025-ўқув йили учун 1,1 миллиондан ортиқ бола «мактабдан ташқарида қолган болалар» (ОоSC) сифатида рўйхатга олинган. Бу маълумотни Таълим вазирлиги Лок Сабҳа мажлисида Телугу Десам Партияси (ТДП) вакили Срибҳарат Матҳукумилли берган саволга ёзма жавоб сифатида тақдим этди.

 

 

Таълим бўйича давлат вазири Жаянт Чаудҳарйнинг маълум қилишича, мактабга бормаётган болаларнинг энг кўп қисми Уттар-Прадеш (1 170 404 нафар), Жҳаркханд ва Ассам штатларига тўғри келади.

 

 

«Таълим олиш имконияти чекланган болалар сони бўйича Уттар-Прадеш етакчилик қилмоқда — 784 228 бола, ундан кейин Жҳаркҳанд — 65 070 ва Ассам — 63 848 нафар болалар рўйхатга олинган», — деди вазир.

 

Бунга қарама-қарши равишда Андаман ва Никобар ороллари (2 бола), Пудучерри (4 бола) ва Сикким (74 бола) каби ҳудудлар таълим олиш имконияти чекланган болаларнинг энг кам сони қайд этган. Ladaкҳ ва Лакшадвипда эса мактабдан ташқарида қолган болалар умуман қайд этилмаган.

 

 

Таълим вазирлиги бошқарувидаги Ягона туман маълумот тизими (UDISE) порталининг маълумотларига кўра, 2021-2022-ўқув йилида Ҳиндистонда жами 265.235 830 нафар ўқувчи мактабга қабул қилинган, улардан 127.335 252 нафари қизлар ва 137.900 578 нафари ўғил болалар. Ўша йили мамлакатда 1.489 115 та мактаб ва 1.055 283 нафар ўқитувчи фаолият юритган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры