Болаларни ажратиш, дискриминация қилиш, уларни шаъни ва қадр қимматига зарар етказиш мумкин эмас— Болалар омбусдмани Андижондаги ҳолатга муносабат билдирди

28 ноябрь куни Хўжаобод туманида ИИБ бошлиғи ўқувчилар билан «суҳбат« ўтказиб, уларни «қизил тоифада» деб эълон қилган эди. Kun.uz нинг хабар беришича, Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирган. Унга кўра, муайян тоифага мансуб деб ажратиш – бола ҳуқуқлари кафолатларига мутлақо зид. Бундай ҳаракатларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли огоҳлантирув ҳужжати киритилган.

 

 

Болалар омбудсмани матбуот хизматининг Кун.узъга маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан мутасаддиларнинг мазкур ҳаракатларига баҳо бериш ҳамда бола манфаатига зарар етказувчи бундай ҳаракатларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли огоҳлантирув ҳужжати киритилган.

 

 

Омбудсман масъулларнинг ҳеч бир ҳаракати болаларни ажратиш, дискриминация қилиш, уларни шаъни ва қадр қимматига зарар етказишга асосланиши мумкин эмаслиги билдирган. Болаларни юзларини очиқ кўрсатган ҳолда муайян тоифага мансуб деб ажратиш – бола ҳуқуқлари кафолатларига мутлақо зиддир.

 
 

«Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланади. Ўзбекистон БМТнинг «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциясига аъзо давлат сифатида (2-модда), ҳар бир бола учун кўзда тутилган барча ҳуқуқларни, ҳеч қандай камситишларсиз ҳурмат қилади ҳамда ушбу ҳуқуқларни таъминлаб беради. Айтиш керакки, 18 нафар болаларнинг юзларини очиқ кўрсатган ҳолда муайян тоифага мансуб деб ажратиш – бола ҳуқуқлари кафолатларига мутлақо зиддир.

Мутасаддиларнинг мазкур ҳаракатларига баҳо бериш ва бундай ҳаракатларга йўл қўймаслик чораларини кўришга оид тегишли огоҳлантирув ҳужжати киритилди», — дейилади Болалар омбудсмани Kun.uz га тақдим қилган маълумотномада.

 
 

Шунингдек, Болалар омбудсмани бу ҳолатда «виждон эркинлигига оид масала мавжуд эмас»лигини қайд этди.

 

Ҳолатга Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Муслим Иброҳимов ҳам изоҳ бериб, бу ҳолатда ўқувчиларни «камситувчи ҳолат мавжуд эмаслиги»ни айтган.

 

«Тармоқларда бу ҳолат ёшларни камситиш сифатида аталган. Аммо, вазият айтилганидек эмас. Ёшлар билан ишлашда ҳар бир сектор раҳбари олдида муҳим вазифалар мавжуд. Бунда, ўқувчи-ёшлар ҳаёти, қизиқиши ва ўқув жараёнидаги ҳолатдан келиб чиқиб, режа асосида иш юритилади. Тоифалар ўқувчилар ёки ёшларни эмас, сектор раҳбари олдидаги вазифаларни назарда тутади.

 

Бу ҳолатда ўқувчиларни камситувчи ҳолат мавжуд эмас. Аксинча, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини сақлаш ва ошириш ҳар бир раҳбарият вакили учун муҳим саналади» – дейилади ҳокимлик раддиясида.

 
 

Мақоладан сўнг Хўжаобод тумани ҳокимлиги ўз хабарини таҳрирлаб, ўқувчиларни «қизил тоифа»да деб атаган қисмини ўчириб ташлагани, кейинроқ, суратларда вояга етмаган ўқувчиларнинг юзлари ёпилгани айтилмоқда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры