«АҲА! Математика» дарслигининг ёндашуви фанни ўрганишда яхши натижа берадими?

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 19.11.2024 даги 02-28-1612 сонли 5-6 синфларда «АҲА! Математика» дарсликларини жорий этиш бўйича хатига кўра, умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган 5-6-синф математика фани ўқитувчилари учун, туманларда белгиланган таянч мактабларидан марказлашган ҳолда ташкил этиш белгиланган.

 

Ушбу янги дарсликлар мазмун-моҳиятини фан мутахассисларига етказиш мақсадида, 2024 йилнинг 21 ноябрь кунидан бошлаб вебинарлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

 

Янги «АҲА! Математика» дарслиги амалдаги математикадан қандай фарқ қилиши борасида мутахассисдан изоҳ олдик:

 

«Одатда, Ўзбекистонда дарсликлар фан номи билан аталиб келинган. Кўплаб ҳорижий давлатларда фан номига қўшимча сўзлар киритиб борилади. Яъни қўшимча сўз дарсликнинг мақсадини ўз ичига олади. Биз янги дарсликларни «АҲА! Математика» деб номладик. «АҲА!» сўзи, фанга берилган «аниқ», «ҳайратланарли» ва «ажойиб» таърифларининг бош ҳарфларидан ясалган сўздир.

Авваллари математика абстрактга Геометрия теореяга асосланган. Бу янги дарсликда абстрактга кам мурожжат қилинган, Геометриядан эса теореядан воз кечилган. Яъни, теорема исботи ўқувчидан сўралмайди. Формула ёдлатилмасдан, уни келтириб чиқариш ўргатилади. 5-6-синф эндигина бошланғич синфдан юқорига ўтаётганлиги учун бу ёшдаги ўқувчиларга енгилроқ, қизиқарлироқ ёндошувда фанни ўргатиш яхши натижа бўлади.

Математиканинг асосий қисми 7-синфдан бошлаб кучайтирилган тарзда берилади».

 

 

 

Маълумот учун: Мазкур вебинарлар ҳар ойда икки мартадан, ўқув йили якунига қадар ташкил этиб борилади. Вебинарларда юқори синф математика фани ўқитувчиларининг ҳам иштирок этишига рухсат этилади. Иштирок этиш учун ҳаволалар вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры