UzNews.uz ахборот агентлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани 50-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси С.А. ўзи билан параллель синфда ўқийдиган 5-6 нафар бошқа синфдаги ўқувчилар томонидан аёвсиз калтаклангани ва бунинг натижасида бурун соҳасида синиш ҳолатлари кузатилганлиги ҳақида маълумот келиб тушган.
Ушбу зўравонлик бўйича жабрланувчи ўқувчининг ўзи ҳолатни қуйидагича баён этган.
«Жисмоний тарбия дарсида спорт залда ўзим билан бирга бир мактабда ўқийдиган 9-синф болларига қарши волейбол ўйнаётган эдик. Биз кўп ютганимизни улар кўролмади ва ўйин вақтида менга нисбатан бироз кескин ўйнашди.Шундан сўнг мен уларга тўғри ўйнайлик деганимда мушт келиб тушди ва кўпчилик уриб ташлашди. У ерда мен таниган боллар бор эди. Ташқарига чиқиб юзимни ювмоқчи бўлганимда ҳам келиб яна уришди. Улар кўпчилик бўлишгани учун мен ҳеч нарса қилолмадим», – деган жабрланувчи.
Маълумотга кўра, айни вақтда туман ИИО томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.