Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 2-бандига асосан асосий иш жойи – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритиладиган ташкилот ҳисобланса, ўриндошлик асосида ишлаш – ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши тушунилиши белгиланган.
Агарда ходимнинг асосий иш жойи ҳамда тузилган меҳнат шартномаси амалда бўла туриб, у бошқа ташкилотга асосий бўлиб жойлашиши меҳнат қонунчилигига мос келмайди. Меҳнат кодексининг 182-моддасида иш вақтининг нормал муддати олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, ходим 2 та жойда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бориши мумкин эмас.
Агар бирор ташкилотга асосий ишчи ходим бўлиб ишга жойлашиш учун, асосий иш жойидаги меҳнат шартномасини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилиб, бошқа ташкилотга ишга жойлашиши ҳамда амалда ишлаб турган жойига ўриндошлик асосида ишга жойлашиши мумкин. Шунингдек, бунда ортиқча тўланган иш ҳақи қайтариб олинади.