Ўқувчи дафтар тутмаганлиги учун ўқитувчи эмас ота она жавобгарми?
Ҳуқуқшунос жавоби қуйидагича:
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 51-моддасига мувофиқ, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари бир қатор мажбуриятларга эга. Унга кўра, ота-оналар ўз фарзандларини ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши, уларнинг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шароит яратиши, шунингдек, таълим жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
Бу мажбуриятлардан келиб чиқиб, боланинг ҳуқуқбузарлик ёки мажбуриятларни бажармаслиги учун ота-она жавобгарликка тортилиши мумкин.
Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғига мувофиқ, ўқитувчининг ўқувчиларга дафтар туттириш мажбурияти белгиланган эмас. Бу шуни англатадики, дафтар тутмаган ўқувчи учун ўқитувчи эмас, балки ота-она жавобгар бўлиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра, ота-оналар боланинг таълим олиш жараёнидаги хатолар ёки мажбуриятларни бажармаслиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.