Ўқишдан четлатилган талабалар бошқа ОТМга ўқишини кўчириши мумкин!

Хорижий давлатларда ва Республикамиздаги нодавлат олийгоҳларда таҳсил олаётган айрим талабалар ўз вақтида тўлов-контракт пулини тўламаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ўқишидан четлатилган ҳолатлар йўқ эмас. Ушбу тоифадаги талабалар ҳам ўқишини давлат ОТМларига кўчириши мумкинми?

 

Бунинг учун талабадан ўқиган даври кўрсатилган транскрипти (ёки академик маълумотнома) ҳамда талабалар сафидан четлатилганлиги тўғрисида буйруқ керак бўлади. Ушбу ҳужжатни ўқишни кўчириш аризасига илова қилган ҳолда имтиҳонларда бемалол иштирок этиши мумкин. Бунда ҳуқуқий томонлама ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас.

 

Шунингдек, ўқишдан четлатилган талабалар ўқишини қайта тиклаш муддати қуйидагича белгиланган:

 

5 йилгача — ректор буйруғи билан;

 

5 йилдан 10 йилгача — тегишли вазирлик ёки идора қарори асосида;

 

10 йилдан ортиқ — идоралараро комиссия қарори билан.

 

Ушбу тартиб 2017 йил 20 июндаги Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосланади.

 

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкин-ки, ўқишдан четлатилган талабалар ҳам Республикадаги давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириши мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры