Хотин-қизларнинг фоизсиз таълим кредити олиш тартиби қандай? Энг муҳим саволларга жавоблар - Ta’lim xabarlari
Хотин-қизларнинг фоизсиз таълим кредити олиш тартиби қандай? Энг муҳим саволларга жавоблар

 

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ 323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга фоизсиз (0%) таълим кредити бериш тизими жорий этилган.

 

Кимларга берилади?

– Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиаллари);

– Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

 

Қайси курсларга берилади?

Барча курсдагиларга берилади, 1-курсми, 3-курсми, фарқи йўқ.

 

Қайси таълим шаклига берилади?

Фақат кундузги шаклга.

 

Қандай ҳолатларда берилмайди?

 

– Супер-контракт;

– сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклга;

– қўшма таълим;

– иккинчи мутахассислик;

– ординатура;

– хориждаги ОТМларга.

 

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

 

Фоизсиз таълим кредити олиш учун кам таъминланган бўлиш керакми?

 

Ушбу таълим кредити оилавий аҳволидан қатъи назар барча хотин-қизларга берилади, фақат «Аёллар дафтари»га кирганларга, эҳтиёжманд оилаларга берилади, деган гап нотўғри.

 

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

– банкка ариза;

– шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

– таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;

– талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры