Самарқандда боғчаларга сифатсиз гўшт ва озиқ-овқат етказилди. Ҳолат вилоят ММТБ томонидан ўрганилмоқда

Самарқандда боғчаларга сифатсиз гўшт ва озиқ-овқат етказилди. Ҳолат вилоят ММТБ томонидан ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги боғчаларга яроқсиз гўшт ҳамда сифатсиз озиқ-овқат етказиб берилгани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат бўйича Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

 

Вилоят ММТБнинг хабарига кўра, воқеа юзасидан масъул ташкилотлар мутахассислари иштирокида ишчи гуруҳ тузилган. Ҳозирда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи ташкилот фаолияти, маҳсулотларнинг сифати ва тегишли ҳужжатлар ўрганилмоқда.

 

 

Мутахассислар текширув жараёни якунлангач, аниқланган натижалар бўйича жамоатчиликка батафсил ахборот берилишини маълум қилинган.