Францияда 9 ёшли қиз бакалавр даражасини олиб, рекорд ўрнатди

Францияда 9 ёшли қиз бакалавр даражасини олиб, рекорд ўрнатди

Францияда тўққиз ёшли қиз бакалавр даражасини олиб, рекорд ўрнатди. У мамлакат тарихида бундай ютуққа эришган энг ёш аёл бўлди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар берган. Франция Миллий таълим вазирлиги маълумотига кўра, у 2024 йил июль ойида имтиҳонларни муваффақиятли топширгач, шу тариқа у бундан аввалги рекордчи, 1989 йилда 11 ёшлигида мактабни битирган Артҳур Рамондт-Ризо натижасини ортда қолдирди.

 

Қизалоқ иккинчи уринишда математика, физика ва кимё фанларидан имтиҳон топшириб, фарқсиз бакалавр даражасига эга бўлган. У Клиши шаҳридаги хусусий институтда таълим олган бўлиб, бу ерда Алеф усули қўлланилади. Мазкур ёндашув ортиқчаликни йўқ қилиш, индивидуал дастур асосида ўқувчиларнинг кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

 

Маълум қилинишича, у Францияда туғилган, Гренада фуқаролигига эга ва ҳозирда Дубайда таълим олмоқда. Институт вакиллари қизнинг ИҚ даражаси одатий эканини, муваффақияти эса туғма истеъдоддан кўра самарали таълим тизими билан изоҳланишини қайд этишган. Битирувчи қизнинг оиласи шахсини сир тутишни маъқул кўрган.