Хабарингиз бор, 2025 йил 28 август куни чет тилларини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳони бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
Малака имтиҳони талабгорларга қулай бўлиши учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди.
Унда жами 9,3 минг нафардан зиёд талабгор иштирок этди ва 39 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани учун малака имтиҳонидан четлатилган.
Эслатиб ўтамиз, гапириш (speaking) кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 2 – 5 сентябрь ва 8 сентябрь кунлари бўлиб ўтади (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).
Изоҳ: Тест синови натижалари ВМҚ-73 сон қарорига мувофиқ 15 сентябрда эълон қилинади.
