Бугунгача магистратура босқичида ўқиш учун қанча талабгор ҳужжат топширган?

Бугунгача магистратура босқичида ўқиш учун қанча талабгор ҳужжат топширган?

Жорий йил 7 июль санасидан республика давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди.

 

2025-2026-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий my.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

 

Шу ўринда, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, бугун 14 июль санасигача магистратура босқичига жами 9472 нафар талабгор ҳужжат топширган, кунлик аризалар сони эса 400 га тенг (14 июль соат 10:15 ҳолатига кўра). Бу рақамлар соат сайин ошиб бормоқда.

 

Қуйидаги ҳавола магистратуранинг қайси йўналишига қайси даражадаги сертификат талаб қилиниши ҳақида билиб олишингиз мумкин:

 

Сертификатлар рўйхати — файлни юклаш

 

Эслатма! ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Бугунгача магистратура босқичида ўқиш учун қанча талабгор ҳужжат топширган? Бугунгача магистратура босқичида ўқиш учун қанча талабгор ҳужжат топширган?