2024 йил 21 ноябрь куни Австралия ҳукумати 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқловчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда 21 ноябрь куни мамлакат Бош вазири Энтони Албанесе сайтида эълон қилинди.
2024 йилги Онлайн хавфсизликка оид тузатиш (Ижтимоий тармоқлар учун минимал ёш) қонуни ёш австралияликларнинг ривожланишининг муҳим босқичларида уларга кўпроқ ҳимоя кўрсатишни мақсад қилиши таъкидланган.
«Ушбу қонун ижтимоий тармоқлардан 16 ёшдан кичик болаларнинг аккаунт очишини олдини олиш учун зарур чораларни кўришни талаб қилиб, ижтимоий тармоқлар платформаларининг зиммасига ушбу ҳимояни таъминлаш бўйича масъулият юкланган. Ҳукумат онлайн хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун кучлироқ жазоларни жорий қилади, бунда рақамли платформалар тизимли бузилишлар учун 49,5 миллион АҚШ долларигача жаримага тортилади.
Ёш чегараланган ижтимоий тармоқлар платформасига Снапчат, TikTok, Instagram, ва Х каби платформалар киради. Мазкур қонун ёш австралияликлар, ота-оналар, мутахассислар, саноат вакиллари, жамият ташкилотлари ва штатлар ҳамда ҳудудлар ҳукумати томонидан кенг фикр-мулоҳазалар асосида ишлаб чиқилган. Қонун ва унга доир қоидалар ёш австралияликларга хабар алмашиш, онлайн ўйинлар ва Ҳеадспаcэ, Кидс Ҳелплине, Google Cлассроом, YouTube каби соғлиқ ва таълим билан боғлиқ хизматлардан фойдаланишда давом этишга имкон беради», — дейилади баёнотда.
Бу Австралия ҳукуматининг фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлаш борасида платформаларни жавобгарликка тортиш бўйича умумий саъй-ҳаракатларига асосланганлиги қайд этилган.
Бош вазир Энтони Албанесенинг фикрига кўра:
«Биз биламизки, ижтимоий тармоқлар жамиятга зарар етказмоқда.
«Биз австралиялик болаларнинг болаликни ҳис қилишини ва ота-оналар ҳукуматнинг уларнинг ёнида эканини билишини хоҳлаймиз.
«Бу муҳим ислоҳотдир. Баъзи болалар тақиқларни айланиб ўтишга ҳаракат қилиши мумкин, аммо биз ижтимоий тармоқлар компанияларига ўз ишини тўғри қилиш кераклигини айтяпмиз.»
Алоқа вазири Мишел Роуланднинг фикрига кўра:
«Албанесе ҳукумати болаларни онлайн хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мажбуриятларини давом эттиради.
«Ушбу қонун бу борада қўллаб-қувватлашни кучайтиради ва жамиятда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун мақбул ёшга нисбатан янги нормаларни яратади.
«Платформалар хавфсиз маҳсулотлар тақдим этиш ва ёш австралияликларнинг руҳий саломатлигига эътибор қаратиш учун масъулиятга эга.
«Ушбу қонун онлайн хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жазо миқдорини 49,5 миллион АҚШ долларигача ошириш орқали кучли рағбат яратади.
«Болаларни қаерда бўлишидан қатъи назар хавфсизлигини таъминлаш умумий масъулиятдир ва Албанесе ҳукумати ўз ролини бажаришга киришмоқда.
«Штатлар ва ҳудудлар бўйича ҳамкасбларимизга, шунингдек ушбу муҳим қонунни ҳаётга татбиқ қилишда ҳисса қўшган барча фуқарога миннатдорчилик билдирмоқчиман.»