2024 йилнинг октабр ва ноябрь ойларида мактабгача ва мактаб таълими тизимида малака синовлари бўлиб ўтди. Қуйида мазкур синовлар бўйича асосий маълумoтлар рақамларда келтирилган:
Келиб тушган аризалар сони: 195 мингдан ортиқ.
Қабул қилинган аризалар сони: 147 мингдан ортиқ.
Синовларда иштирок этган педагоглар сони: 144 928 нафар.
Иштирокчилар тақсимоти:
Навбатдаги мажбурий синовлар: 10 459 нафар.
Навбатдан ташқари синовлар: 134 469 нафар.
Малака тоифалари бўйича натижалар:
Олий тоифа: 5 607 нафар.
Биринчи тоифа: 23 777 нафар.
Иккинчи тоифа: 33 382 нафар.
Мутахассис лавозими: 5 995 нафар.
Малака тоифасини сақлаб қолганлар: 71 893 нафар.
Берилган маълумотларга кўра, аттестацияда қайд этилган ўртача балл 58,1 баллни ташкил этади.
Эслатма! Ҳозирда апелляция жараёнлари давом этмоқда. Натижалар бўйича кўрсаткичлар якуний хулосалардан сўнг ўзгариши мумкин.
Шунингдек, Ромитан туманидаги 7-ИДУМнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Муҳайё Камолова малака тест синовларида 100 фоизлик натижа билан олий тоифани, Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги 69-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Ойимгул Садинова 98 балл , Самарқанд шаҳридаги 34-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Хайруллаева Райҳона 94 баллик натижа ва Тошкент вилояти Қибрай тумани 48-сонли умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Дилноза Жўрабоева 94 баллни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.